Ими-жимида

Ими-жимида

Ҳар раҳбарнинг юраги ўйноқ,
Тилло, ипак кишан кимида,
Халқ қўйнида тағин пуч ёнғоқ –
Йил ҳам ўтди ими-жимида.

Музлаган уй, совуқ чақиши,
Муддатидан аввал сайловлар,
Муфтийларга орден тақиш-у
Бошқонларга ҳадя, сийловлар…

Дори ичиб ўлган чечаклар,
Ким рост айтмиш —суд дарчасида,
Тиргаксиз Ҳақ зўрға эмаклар,
Эрк сирғалур мунг парчасидай…

Воҳ, мақталган Янги ўлкага
Қайтармикан бирор мусофир?..
Яна нелар тушар елкага?
Бахайр бўлсин, деймиз-да охир!
Бахайр бўлсин, деймиз-да охир!

Ҳар раҳбарнинг юраги ўйноқ,
Тилло, ипак кишан кимида,
Халқ қўйнида ўша пуч ёнғоқ —
Йил тугайди ими-жимида.