Сал ўтмай “Навоий, Навоий!” деган оммавий ҳайқириққа старт берилади. Ҳеч чет элга чиқмаганлар “Бобомизни бутун дунё билади!” деб ёлғон тўқишни бошлайди, содда халқ, талаба ва мактаб ўқувчилари ўша сўзларга ишонади. Аслида эса, чет эллардаги китоб дўконларида Румий , Ҳофиз, Хайёмлар қаторида Навоийни тополмайсиз…
Шунга қарамай, 10 йил аввал мана бу расмда кўриб турганингиздай 1-2 китоб чиққанини тан олмоқ керак. Бунда каминанинг арзимас техник ҳиссаси бор.
Бу китоб “Лисонут-тайр” (“Қуш тили”) полякча таржимаси. Раҳматли устоз Януш домла таржима қилиб, ўз ҳисобидан Варшавада нашр эттирган. Адабиётни назорат ва ўзиники қилувчи валломатларимизнинг бундан хабари ҳам йўқ, тириклигида Януш домлага раҳмат айтишни қўйинг, бу борада чет элликлар нима қилаётганини ҳам ўрганишга салоҳияти етарли бирор мутахассиси йўқ уларнинг, етиштиришни эса хаёлига ҳам келтирмайди.
Навоий номидаги ХАЛҚАРО жамоат фонди эса ўта примитив, маҳаллий ишларидан ҳисобот берганди ўтган йили, бу йил кўрамиз қандай оламшумул ишларини ёйинларкин!
Биргина “ЎзРепорт” каналидаги Нигора Ҳасанова халқаро адабий алоқалар мавзусида очиқроқ репортажлар қилиб турувди, у ҳам сал тортилиб қолгандай, охирги пайтларда жиддийроқ кўрсатув ё таҳлилий мақолаларга ҳеч кўзим тушмади.
Сиз-чи? Қачон охирги марта адабиётимиз ҳақида таҳлилий, танқидий материалга кўзингиз тушди (албатта, каминанинг доимий танқидий луқмаларидан ташқари)?