Ижодкор учун бошқа нурли уфқ

Мен бошқа ижодкорларимиз ҳам халқаро адабиёт майдонига тезроқ ва гуруҳ-гуруҳ бўлиб чиқишларини жуда истайман, мендан сиз тарафга чўзилгани фақат ёрдам қўлидир!

Бу каналдаги турли танловлар, дастурлар, фестиваллар, резиденцияларга оид постларга эътиборлироқ бўлинг, линкларни босинг, савол сўранг, фаол қатнашинг! Илоё сизларга ҳам гўзал ижодий сафарлар насиб қилсин!

Биламан, ижод мактабларининг минглаб ўқувчиларига фақат урра-уррачилар тавсия этилади ва тобора қобиққа маҳкамроқ ўралади. Биламан, жуда кўпчилик ёш қаламкашларнинг фикру зикри уюшмага аъзоликда.

Каналимга аъзо бўлиш линкини ижод оламига қадам қўйган дўст-танишларингизга ҳам юбориб қўйинг, шояд бошқа нурли уфқлар ҳам борлигини эртароқ англашса.