Жанубий Америкадаги замонавий Меделлин шаҳрининг катта қисми тепалик ва адирликларда жойлашган, аҳолиси сони Тошкентники билан деярли бир хил. Одамларга қулай бўлиши учун суратдаги каби Метрокабель деган осма йўлак қурилган. Шоир дўстларим билан унга чиқиб, шаҳарни кафтдек томоша қилганмиз.
Шаҳарсозликда ҳал қилиниши зарур шунча муаммо турганда ҳокимият анча текис Тошкентда осма такси йўли қуришни режалаштиргани яхши хабарга ўхшамайдур.
Ҳадеб халқ пулини алламбало қурилишларга оқизавермай, зарур лойиҳаларга ҳам эътибор қаратсак қани! Масалан, Колумбиядаги ўша Меделлин шаҳри бутунжаҳон шеърият шаҳрига айланган. Бизда битта дона бўлсин халқаро адабиёт фестивали ҳам йўқ! Уюшма дегани Ипак йўли фестивалини ҳам йўққа чиқарди. Ҳе, ўргилдим канат йўлингдан!