Ижодий резиденция нима дегани?
Чет элдаги энг кўркам жойларга 1 ҳафтадан 3 ойгача ижодий саёҳат дегани.
У ерда нима қилинади?
Яшалади, ижод қилинади, мамлакат тарихи ва адабиёти, ижод одамлари билан танишилади; баҳонада ўзингизни ҳам таништирасиз.
Пулини ким тўлайди?
Катта резиденциялар танлов асосида ижодкор қабул қилади ва ҳамма харажатларни (авиабилет, овқат, турар жой) қоплайди, ҳатто қўшимча стипендия ҳам беради.
Кўп резиденциялар тўлиқ ва ё қисман пуллик, шунинг учун ҳозирча ўзбек ижодкорига тавсия эта олмайман.
Резиденцияга бориш учун тил билишим керакми?
Албатта. Тил билмаган шоир ё ёзувчининг аризасини ҳам кўрмасликлари мумкин.
Эсингизда бўлсин: тил билсангиз, хорижий ижодий эшиклар кенг очилаверади.