Макаодан салом ва дуолар йўллайман! Макао (ёки Макау) 16-асрда Португалия ишғол қилган, 20-асрга келиб махсус маъмурий вилоятга айланган. Ўз валютаси (патака), байроғи, қонуний тизимига эга. 700 мингга яқин аҳолиси бор.Кантон, португал ва инглиз тилларида гаплашади.
Ўтган йили бойлиги жиҳатидан дунёда бешинчи ўринда бўлган (ялпи ички маҳсулот киши бошига 90 000 доллар). Хитой-Европа маданияти қоришиғи, тарихи, курортлари, қулай жуғрофий ўрни билан туристларни ўзига жалб этади.
Агар Ҳонгконгда бўлсангиз, Макаога албатта боринг! Ўзбек паспорти билан Филиппинга виза керакмас, аммо Макаога чегарадан ўтишда тезда виза олсангиз бўлади.
Макао манзаралари. Бу ерда ҳам халқаро адабиёт фестивали март ойида ўтказилади.
Бу суратга қандай сарлавҳа қўйган бўлардингиз?
Бу Макаодаги кўҳна қабристон; худди бизда қабристон ёнида масжид қурилгани каби бу ерда ҳам кичикроқ, анча қадимий черков бор экан.
Дарахтга эътибор беринг: у қабрни қучиб ўсмоқда.
Макаода 1594 йилда қурилган Авлиё Павел коллежи. Шарқий Осиёдаги биринчи ғарб университети. Олди тарафи сақланиб қолган холос. Сал нарида, анча баландликда кўҳна қалъа қад ростлаб турибди. Тепага чиқилса, бутун шаҳар кафтдагидай кўринади.