Маҳаллангизда қайси ёзувчи, шоир ё рассом яшайди?

Кеча Баҳром Рўзимуҳаммадни кўришга бордик. Ҳассага суяниб остонада ўзи кутиб олди. Хурсанд бўлдик! Тузалгани рост бўлсин!

Немис тилига ўгирилган китоби, қайта босилган биринчи китобчаси, таржимадаги инжиқлик ҳақида гаплашдик, Балдауф хоним, Яков Таубе, Евтушенкони эсладик.

Ойбек уй-музейи ҳам ўша атрофда эди, Ойнур опаниям кўрдик, кузда катта халқаро ижодий гуруҳ билан музейда зўр мушоира ва учрашув ўтказишни келишдик.

Сиз яшаётган ҳудудда қайси ёзувчи, шоир ё рассом яшайди? Балки бемордир, балки бир яхши суҳбатдошни интиқ кутиб ўтиргандир? Хабар олиб келмаймизми биргалашиб?