Туркман президенти ва шоири

2011 йил Туркманистон президенти Ўзбекистонга келган. Ташриф ва тадбирлар Тошкент ё Самарқандда эмас, балки айнан Бухорода бўлиб ўтган. Дўстимнинг айтишича, бунга туркманнинг буюк шоирига бўлган ҳурмат-эҳтиром сабаб бўлган. Топишмоқ: 18-аср ўрталарида Бухоронинг Кўкалдош мадрасасида ўқиган ўша шоир ким эди? Сизнингча Ўзбекистонда чет элларда таҳсил олган, яшаган ўзбек адиблари ҳурмати учун расмий тадбирлар ўтказиладиган шаҳарни ўзгартира оладиган, ва ё масалан, ақалли ҳазрат Навоий қабрини зиёрат қилиб келиш учун Ҳиротга бора оладиган бирор раҳбар топиладими ҳозир?