Дўстларим ва потенциал ҳамкорлар,
Октябрь охиридаги икки ҳафтали мустақил халқаро ижодий туризм дастур/резиденция/фестивалимиз учун тайёргарликни аллақачон бошлаб юборганмиз. Бу чин маънода халқ дастури бўлгай, иншаАллоҳ!
Асосий мақсад шуки, давлат бюджетидан, давлат ташкилотларидан молиявий маблағ олинмайди, ҳамма маҳаллий харажатларни чин дўстлар кўмагида ўзимиз кўтарамиз. Биз ҳеч нарсани яширмаймиз, ҳамма ишимиз халқ кўз ўнгида ва шаффоф бўлгуси!
Биз адабий, маданий, умуман санъатга оид ҳар қандай лойиҳаларни мустақил равишда амалга ошириш мумкин, деб ҳисоблаймиз. Биз Ўзбекистонда адабиёт ва санъат мустақиллиги учун овоз берамиз! Буни аввалги дастурларимизда ҳам исботлаганмиз, яна давом этаверамиз. Сиз ҳам бизга қўшилинг, тушунмаган жойларингиз бўлса, савол сўранг, жавоб берамиз!
Биз халқ пули – давлат бюджети таълим, соғлиқни сақлаш ва яхши ҳақ тўланадиган иш ўринлари очиш учун йўналтирилиши лозим, деб ишонамиз. Бугундан бошлаб, кузги халқаро ижодий дастуримиз учун КИМлар ва НИМАлар кераклигини бир-бир ёзиб бошлайман. Бизга хайрихоҳ, Тошкентда яшовчи дўстлар борми? Шу кунларда юзма-юз учрашиб, гаплашиб олсак бўладими?