Росен билан бир кун

Нью-Йоркдан шўро адабиёти ва киноси тадқиқотчиси, санъатшунос профессор Росен Джагалов Тошкентга келди. Ёзувчи Эркин Аъзам унга инглиз тилига таржима қилинган китобини совға қилди.

Таржимашунос Хуршида Муҳаммад ва рассом Гулзода у билан ўзбек адабиёти тарихи ва рассомчилиги ҳақида суҳбатлашишди, шўро даврида чиққан таржима китобларни кўрсатишди. Ойбек домланинг набиралари Ойнур опа эса музейдаги экспонатлар тўғрисида сўзлади.