Cавол: Ҳикояларимни юборсам, инглиз тилига таржима қилиб берасизми? Қанча бўлади? Ё бошқа кишига таржима қилдиришим керакми?
Жавоб: 1) Мен асосан, ўзимга ёқса, кўпроқ шеър таржима қиламан ва бепул қиламан. Гонорар олган пайтларим ҳам бўлади; бунинг учун таржима лойиҳаси бюджети расман тасдиқланган бўлмоғи, яъни тўловни шоир эмас, балки грант ё ҳомийлик асосида учинчи томон амалга оширмоғи лозим. Шоир ва ёзувчиларимиз шундоқ ҳам аранг кун кечириб юрибди.
2) Кимгадир таржима қилдириш ва юбортириш бу фақат бошланишига қўлласа бўладиган иш холос. Асосий мақсад: “ўзим тил ўрганаман, ўзим таржима қиламан, ўзим асаримни юбораман, ўзим чет эл ўқувчиси ҳузурига чиқаман, ўзим кучлироқ ва замонавийроқ ижодкор бўламан” бўлмоғи лозим. Яна бошқа саволларингизни уялмай ёзинглар, бемалол жавоб бераман!