Кузги катта халқаро ижодий дастуримизни мустақил равишда қандай молиялаштириш бўйича митти кенгашга йиғилдик. Роҳила Сиддиқ ва Нозима Тошпўлатдан зўр таклифлар чиқди! Минимал/реал нархлар чиқариб, хомаки бюджетимизни туздик. Ё сахий дўстлар фалон харажатни (масалан, Самарқанд музейларига кириш билети ёки бир марталик тушлик) мен зиммамга оламан дейишини; ё мезбон ижодкор оилалар ўз атрофида волонтёрлар йиғиб, уйида турувчи меҳмонларнинг ҳамма харажатини қоплашини; ёинки карта очиб, фандрейзинг/донат учун кенг жамоатчиликка юзланишни (ҳар ҳафталик тушумни банкдан чиқариб, йиғилаётган суммани оммага ошкор қилиш ва ҳисобини бериб туриш шарти билан) келишдик. Худо хоҳласа, кўпчилик билан уддалаймиз!