Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Нега шеърий китоблар ё шоирлар ўқишга тавсия этиладиган энг яхши китоблар рўйхатида йўқ? Турли хил адабий рейтинглар ё сўровномаларда ҳам фалон шоирнинг фалон тўпламини тавсия этаман, деганлар жуда-жуда кам. Рўйхатлардан Навоий, Шекспир, Пушкин, ҳатто Румий тушиб қолади. Мендан ўзбек замонамиз адабиётидан қайси китобларни ўқийлик, деб сўрашса, албатта Ҳалима Худойбердиева, Юсуф Жума, Гулчеҳра Нуруллаеванинг жанговар шеърлари жамланган китобларни ҳам топиб ўқинглар, дердим. Чет элларда “Йилнинг энг яхши шеърий тўпламлари”, “Ҳамма замонларнинг энг яхши 100 та шеъри”, “Муҳаббат ҳақидаги энг яхши 50 та шеър”, “Болалар учун энг яхши 100 та шеърий китоб” каби сериялар мунтазам чоп этилади. Бизда-чи?