Бугун “халқаро адабиёт майдони”га қадам қўйганимга 20 йил тўлди. 2004 йили АҚШдаги Айова халқаро ижодий дастурига борганман, у эса менга бутун дунёни кезиш, ўрганиш, билганларимни бўлишиш учун туганмас илҳом ва кучли қанот ҳадя этган.
20 йил ичида ўнлаб халқаро ёзувчи, шоир ва таржимонлар фестиваллари, форумлар, резиденциялар, гўзал лойиҳаларда қатнашдим, катта ижодий саҳналарда “Ўзбекистон” деган номни ёйдим, шеър ўқидим, маъруза ва тақдимотлар қилдим, қўшиқлар куйладим, чет эллик дўстлар билан антологиялар, китоблар чиқардим, илк бор ижодий туризм/резиденция дастурига асос солдим ва ҳ.
Ҳаммаси учун Аллоҳга шукур! Бошлаволинса бўлди, у ёғи ўз-ўзидан уланиб кетаверади. Иккиланмай жисмонан халқаро майдонга чиқиш керак! Шоядки шу каналдаги постларим сизларга ҳам қанот берса!
Шоядки сизларни ҳам илғор давраларда кўрсам! Умрим беҳуда ўтмади деёлсам, ўзимдан ҳам рози-рози кетолсам қани!