Нормал, демократик давлат кино, маданият, адабиёт соҳасига – гарчи одамлари ҳартомонлама билимли, бутун ва саводли халққа айланиши учун зарур бўлса ҳам – бюджет маблағини сарфламайди, қайтанга ўшандай илғор жамиятда бу соҳанинг эркин ва мустақил ривожланиши учун барча қонуний йўл ва шароит муҳайё қилинади, тамом.
Бизда, масалан, битта кинофестиваль учун халқнинг 25 миллиард сўм пули сарфланади. Ипак йўли халқаро адабиёт фестивалига эса озроқ пул чиқаришга қоринлари оғриганди.
Эркин, ҳамма учун очиқ фестиваллар, форумлар керак, айниқса, мустақил халқаро адабиёт, шеърият фестиваллари, фақат бунинг учун халқ пули ишлатилиши умуман керакмас! Биз давлатдан бир тийин сўрамай, 5 та катта-кичик халқаро адабиёт ва санъат фестивали ўтказдик, шу йил октябрда яна ўтказамиз, Худо хоҳласа. Қандай қилишимизни кузатибгина қолмай, унда ўзингиз ҳам бемалол қатнашишингиз мумкин!
Озодбеклар фестивалини ялтироқ сарой ва шоҳона майдонларда қилади, биз асфальт кўрмаган лой кўчаларимизда фестиваллар ўтказишдан улар каби ор қилмаймиз!