Роппа-роса 20 йил аввал. Айова, АҚШ. Халқаро ёзувчилар уйи Шамбаҳ Ҳаусда фақат бир марта сўзга чиқишга рухсат беришади. Ўша куни ўзимнинг инглизча шеърларимни эмас, ўзбек шеъриятидан қилган таржималаримни ўқидим. Ўша куни яна Навоийни таништирдим. Ўша куни қанотларим ўсиб кетди!
20 йилдан буён ўзбекистонлик шоир ё ёзувчининг дунё адабиёт саҳналарига чиқиб, сўз айтганига жуда, жуда кам гувоҳ бўлдим… Сиз ҳам ўсай десангиз, ҳеч йўқ бошқаларга яхши имкониятлар борлигини эслатинг. Бошқаларга биринчи бўлишда кўмаклашинг!