“Жим турмайдиган одамлар”

Ҳозирги кўргазмалардаги расм ва инсталляцияларда битта мавзу эмас, турли фалсафий қарашлар жамланганини кўрасиз. Шеъриятда ҳам шундай. Мавҳум бир рангли суратга қараб, мавҳум шеърлар ёзворгингиз келади.

Ўн йиллар аввал Британия кенгаши Алматида ўтказган ижодий семинарда биринчи марта расмга қараб шеър ёзгандим.

Ёшлар ишлари кўргазмасидаги мана бу иш менга жуда ёқди. Номи: “Ўша нимадир дейдиган одамлар”. “Жим турмайдиган одамлар” деса ҳам бўлади. Ҳозир жим турадиган вақт эмас. Сизлар ҳам фаол бўлинг. Адабиёт ва санъат лойиҳалари ҳақида ҳам ачитиб, рост гапларни ёзишга ўтинг.