– Сиз такрор-такрор айтаётган “олтин қоида” нима?
Жавоб: У қоиданинг оти “Бўлишиш”. Яхши, янги, фойдали, муҳим нарсаларни бошқаларга ҳам айтиш, кўрсатиш.
Масалан, шу каналда ўнлаб танловлар, резиденциялар, ижодий имкониятларни улашиб боряпман: сиз ҳам чиқинг, сиз ҳам боринг, сиз ҳам кўринг, деган ниятим, илғорроқ бўлганингизни кўриш истагим бор. Ҳар улашувим ўзимга дунёнинг турли бурчидан турли адабиёт фестиваллари ва форумларга таклифнома бўлиб қайтмоқда.
Орангизда шу каналдаги имкониятларни бошқаларга ҳам айтиб, ўзи ҳеч ўйламаган тарафдан каттароқ имконият очилганига гувоҳ бўлганлар бўлса, коментда ёзинг.