«Давлатдан бир тийин олмаймиз!» – UzDiplomat.uz интервьюси

«Давлатдан бир тийин олмаймиз!» Бюджетдан миллиардлар сарфланиши мумкин бўлган лойиҳани кўнгиллилар ортиқча сарфларсиз амалга ошираяпти. 24 октябрдан 7 ноябрга қадар Ўзбекистонда мустақил “Ёзувчи/маданият ходими резиденцияда” дастури бўлиб ўтади. Унга дунёнинг ўндан ортиқ мамлакатидан ижодкорлар таклиф этилган. «Бош мақсад ижодкорлар ўртасида дўстона мулоқотни яратиш», дейди дастур ташаббускори Аъзам Обидов. Дастур иштирокчиларининг Ўзбекистондаги харажатлари координатор ва унинг маслакдош дўстлари зиммасида. Иштирокчилар меҳмонхонада эмас, ўзбекистонлик ёзувчилар ва маданият ходимларининг уйларида яшайди. Шу тариқа уларга ўзбек ижодкорларининг турмуш тарзи билан яқиндан танишиш, улар билан самимий, дўстона мулоқотга киришиш имкони берилади.  Дастур мушоира ва бадиий ўқиш кечалари, ёзувчи, шоир, рассом ва талабалар билан учрашувлар, кутубхона, адабиёт ва уй-музейлари, диққатга сазовор, тарихий жойларга саёҳатни ўз ичига олади. Батафсил видеода кўринг!