Аввалги фикримда қоламан:
Ўзбекистондаги ҳозирги қолоқ адабий жараён ва маддоҳлик, халқаро адабий ҳамкорлик, таржимачилик, ижодкорнинг дунё адиблари ва умуман дунё билан бўйлашишга уринишининг аҳволи ўта қониқарсизлиги, маҳаллий қобиққа ўралиб қолиш, адабий бирлик ва адабий ғурурнинг йўқлиги, журъатсизлик, тил билмаслик Ўзбекистондан лауреат ҳали-вери чиқмаслигини кўрсатади. Такрорлайман: ўзбек адиби Букер, Нобель каби халқаро мукофотларга илиниши учун Ўзбекистонда адабиёт (ва санъат) мустақил, эркин бўлмоғи лозим. (Бунинг нималигини “Митти кўприк”ни яқиндан кузатиб бораётганлар билади) Пропагандачи уюшмалар, лўттибоз кенгашлар, жамғармалар мутлақо керакмас. Ўзбек шоири ва ёзувчисининг ҳам яхши ёзиши, эркин бўлиши етарли эмас. Дунёга чиқиш ва ўрганиш шарт! Жисмонан!
Аъзам Обид