Қизлар, йигитлар Эндрю Станиланд билан жадид шеъриятини ўзбек ва инглиз тилларида галма-галдан ўқишди. Шом пайти Ойбек домланинг уй-музейлари янада гўзаллашиб кетди.
Эндрю музейни аслида Ойбек ва Зарифа Саидносир уй-музейи деб номлаш керак экан, дея зўр таклиф берди. Савол берганлар ва фаол иштирокчиларга китоблар улашилди. Бизнинг тадбирларимиз ўзи учун янги ва яхши нарсаларни ўрганувчи ва бўлишувчилар учун ҳамиша очиқ. Қолганларни ҳам тез орада келадиган чет эллик катта ижодий гуруҳ билан учрашувларда кутамиз!