Ёши улуғ бир ўзбек ижодкори шеърларимни Европадаги журналда чиқармоқчиман, таржима қилиб берасизми, деб сўраяпти. Афсуски “йўқ” дейишга мажбурман.
Тўғри тушунинглар: Англия ё Америкадаги журналда шеър ё ҳикоя чиқариш билан иш битмайди. Етти иқлимдан 15 кунга 20 га яқин чет эллик ижодкор олиб келдик. Ким учун эди? Сизлар учун-ку. 90 га яқинлашдим, дамимни олай демай, сизлар билан нимадир яхши нарсаларни бўлишишга келишганди. Қаерда эдингиз?
Ўшалар билан танишиб, дўстона алоқаларга киришиб бошланса, сал илгарига силжиш имкони бор эди. Асарингизни мен эмас, ўшалар таржима қилиб бошларди балки, ана шу тўғри иш бўларди, омон бўлгурлар!