Ариза тўлдириш керак холос!

Ёш қаламкаш дўстим қачон чет элга борамиз деб сўраяпти. Тўғри, мен Марказий Осиё ва Озарбайжон шоир ва ёзквчиларини ҳеч йўқ Ҳиндистонга олиб чиқишни режалаштирганман, бу йўлда амалий иш ҳам бошланган. Фақат менга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра, қачон китобимиз чиқади, қачон сафаримиз амалга ошади, аниқ айтишим қийин.

Лекин мени кутиш ҳам шартмас! Инглизча гапиришни билганлар, олға! Ёш бўла туриб, бирор чет тилини яхши ўрганиб олмаганлар билан ижодий сафарга чиқиш мен учун ноқулай. Ҳеч йўқ қуйида ёзганим ITEC дастурига боринг! Ариза тўлдириш керак холос!