Қозондаги туркий давлат шоирлари фестивали

2015 йили Туркий давлат шоирлари XI фестивали Қозонда ўтказилган: Фахриддин Низом (Фахриёр) ва камина борганмиз.

Шу фестивалнинг биринчиси 90-йиллар бошида Бурса шаҳрида ўтган, кейингилари қатор туркий давлатларда. Яқинда айнан шу фестиваль ахири Тошкентда ҳам ўтказилганини эшитдим ва севиндим, бундан асосий ташкилотчи сифатида энг кўп Туркия хурсанд бўлган бўлса керак, чунки илгари ўзбекистонлик расмийлар бунақа халқаро фестиваллар ўтказишга умуман рухсат бермаган. Ўзбек шоир-ёзувчилари эса худди шўро давридагидай четга чиқиш ва халқаро муносабат ўрнатишдан жуда қўрқарди.

Бир ўзбекча сайтда шу фестивалда аввал иштирок этган ўзбекларни санашибди, бироқ билибми-билмай, ё атайин на камина, на Фахриёрни тилга олишган. Маълумот учун, Қозондаги ўша фестивалда Фахриёрга Реми Гарипов номидаги мукофот ҳам тақдим этишганди. Ўшандаям бу ҳақда ёзишмаган (бир Х. Даврон пост қўйган), шунча йил ўтиб ҳам ёзишолмаяпти. Аммо тарихни ўзгартириш осонмас. Ёлғон ёзганлар ё рост айтолмайдиганлар эса тез унутилиши бор гап.