Халқаро ижодий ҳамкорлик меҳмонларимиз ҳали шу ердалигидаёқ бошланиб кетди!
Ижодкорлар бир-бирларининг асарларини таржима қилиб бошлашди; нашр этишни келишишяпти; Муҳсине Арда романларини Кимё университети талабалари ўзбекчага ўгиришмоқчи; келган меҳмонларнинг ҳар биридан алоҳида таржималар қилишибди!
Университет ва мактаблараро алоқаларни, меҳмон ижодкорларни бир семестр ё маълум муддат учун дарс бериш ва маҳорат сабоқлари ўтишни йўлга қўйиш ҳақида келишилмоқда!
Мария чекка вилоятдан атайин даврамизга келиб қўшилган ижодкорлар асарларини болгар тилига ўгириш истагида.
Ҳамма мақсадларимиз амалга ошмоқда!