Book.uz ходимлари билан ижодкор сифатида қандай қилиб дунёга танилиш, хорижда китоб чиқариш, муаллифлик ҳуқуқини бузмаслик, гонорарлар ва икки томонлама адабий алоқалар хусусида батафсил гаплашдик.
Масалан, Ирена Кобальд битта китоби сотилиши ё электрон варианти фойдаланишидан йилига энг камида ўн минг доллар олишини гапирди.
Келганлар ўзлари учун фойдали маълумот, саволларига жавоб олишди. Келолмаганлар ҳам омон бўлишсин, аммо бирор яхши нарсага эришишнинг осон йўли келишдир, юзма-юз мулоқотдир.
Меҳмон ижодкорларимизнинг кўплари уйларига эсон-омон етиб олишди. Ёрма Бишкекка, Ирена Ҳельсинкига кетди.
Қолганларни Ойбек уй-музейига олиб бордим. Чет элликларга кўрсатадиган шундай жойларимиз кўп ва ҳамма вилоятда бўлиши лозим.