Сохта китоб тарғиботи ва японча илғор лойиҳа

Илгари “Даракчи” деган газета чиқар, тиражи 1 миллиондан ортиқ бўларди. Ҳозир чиқяптими, йўқми, хабарим йўқ. Бир гал менга ҳам жой берган ва ижодий соҳадаги энг муҳим гапларимни айтиб олгандим.

Мен халқаро лойиҳаларда кўп қатнашганман. Лекин ҳалигача 20 йилча аввал Япон космонавтика агентлиги ўтказган шеърият танловига етадиганини кўрмадим. Ўшанда бутун дунёдан шеърлар йиғилиб, “Кибо” космик кемасида ДВД форматда очиқ фазога олиб чиқилган ва у ерда япон астронавти ҳар бир шеърни ўқиб эшиттирганди.

Кечирасизлар-у, бизникилар ҳалигача амалга ошмайдиган қарорлар ёзиб, китобхонликни тарғиб қилиш ва бюджет пулларини беҳуда совуриш билан овора. Куни кеча чиқаришган қарорлар ҳам ҳавода, фазода қолиб кетади, афсус.

https://iss.jaxa.jp/utiliz/renshi/space2007/calendar_e.html