Бу нима?

Ҳозирги ноутбук ва телефон авлод буни кўрмаган бўлса керак.
Яна кимдадир сақланиб қолганми?
Адашмасам, “Орзу” номли биринчи қўлбола китобчамни шунда ёзиб тайёрлагандим, кейин 80-йиллар охирида ҳар йили ўтказиладиган ёш ижодкорлар республика танловига юборгандим.
Ўқувчилигимда жамоат ишларида фаоллик, аъло ўқиш ё меҳнат учун мактабдан ё ишхонадан фахрий ёрлиқ олиш жуда катта ютуқ, обрў саналарди. Камдан-кам ҳолатда ёрлиқ-грамотага бирор совға ҳам қўшиб беришарди.
Республика танловида ғолиб бўлганимда менга Тошкентга путёвка, кино қўядиган ускуна ва мана бу ёрлиқни беришган.

Ўша пайтлардаги грамота-ёрлиқларни яқин тарихдан эсдалик сифатида яна ким сақлаяпти?
