Диққат: янги ташаббус! Delphics Uzbkeistan!

Диққат: янги ташаббусга чорлов!

Камина International Delphic Council  Ўзбекистондаги вакили бўлдим.

Унинг илдизлари Юнонистондаги Дельфи шаҳри ва Дельфик (Пифий) ўйинларига, милоддан аввалги 582 йилга бориб тақалади. У мусиқа, адабиёт, театр, рақс, тасвирий санъат, фильм, фотография, архитектура, кулинария, ҳунармандчилик, тўқимачилик каби анъанавий ва замонавий ижодий йўналишларни қамраб олган.

1994 йилда халқаро ташаббус сифатида қайта тиклангач, у тинчликни тарғиб қилувчи глобал маданий ҳаракатга айланди. Камина тинчликпарвар юрт сифатида Ўзбекистон бу ҳаракатда фаол иштирок этиши зарур, деб ҳисоблайман ва “Ўзбекистон Дельфик ташаббуси”ни йўлга қўймоқдаман.

Май ойида биринчи онлайн халқаро фестивалимизни ўтказамиз. Даврамизга қўшилишни истаганлардан шу пост остига “+” белгисини қолдиришларини ёки каминага ёзишларини сўрайман. Илтимос, бу имкониятни бошқа дўстларингизга ҳам улашинг.

Ушбу йирик халқаро ташаббус фаолияти билан мана бу ерда танишинг: www.delphics.org