Битта сайт “ёзувчилар уюшмасини ижодкорларнинг психологик ҳолати қизиқтирадими?” деб савол қўйибди.
Уюшманинг қизиқмаган нарсаси шу қолувди ўзи! Бошқа иши йўқми? Аслида, уюшмага астойдил қизиққанларнинг ўзи психга айланиб қолиши мумкин.
Ёш ижодкор дўстларим, соғлигингизга эътиборли бўлинг. Асабингизни авайланг, ҳеч ким узилган толаларингизни сизга қайтариб бермайди!
Уюшмага аъзо қилишмаяпти, Зулфия мукофоти беришмаяпти, тадбирларга чақиришмаяпти деб жигарингизни, миянгизни касал қилманг. Кўпроқ, эркинроқ, узоқроқ яшашни истасангиз, бундай нарсалардан йироқ юринг.
