РАШИДА ИСМОИЛИЙ АБУБАКР

RashidahРАШИДА ИСМОИЛИЙ АБУБАКР – шоира, драматург ва ҳикоянавис, 1941 йили Ғарбий Африкада жойлашган Бенинда туғилган. 60-йилларда у киндик қони томган порт шаҳри Котонудан Нью-Йоркка кўчиб ўтган. Африка санъати ва ма даниятини кенг тарғиб қилиш баробарида Рашида Исмоилий бадиий ижод соҳасида ҳам сезиларли ишлар қилган, тўртта шеърий тўплами, америкалик адиб Ленгстон Ҳьюз ва сенегаллик ёзувчи Марияма Ба тўғрисидаги очерклари нашр этилган. Асарлари чет мамлакатларда ҳам босилган, кўплаб пьесалари саҳналаштирилган. У шеърларини мусиқий асбобларга жўр оҳангда ифодали ўқишни йўлга қўйиб, санъат даргоҳларида мунтазам равишда ёшларга ижод сирларидан сабоқ бериб келмоқда.
Читтак

Ҳар ёнда сукунат

йўқ қилт этган шабада

кескинлик

ўқитилган симлар

кенгликда чўзилар

дайди итлар изғир,

мушуклар ўғринча кезинар

шох-шаббаю улов остида

ҳурпайганча таталайди ер.

Бош устида

Сарғимтир қушлар

Туссиз осмон

Тинчини бузар

Чинқириб.

Чил-чил бўлар пиёла

полга урилиб.

Мари-Флора хоним

букар тиззасин,

совуқ чимчиларкан кетини

қўнишиб олар.

Мари-Флора излар эшигин

ташқарига чиқмоқчи бўлиб

тойилиб кетар чуқур ичига.

Тепада ҳануз

сарғимтир қушлар

талпинади хира самога

эсанкираб

қулаётган дарахтни олади қуршаб.

Жимжит-жимжит

насимдан ном йўқ

ҳаво қотиб қолган

бўғиқ қичқириқ

оғриқларга чирмаб ташланган.

Замин силкинади

одамзод не қиларин билмай

кўтариб уради ўзини.

Қушлар дарбадар.

Шамолсиз

чайқалиб-чайқалиб

қулайди пастга.