Izhor: Shermurod Subhon

Ажойиб шоир, моҳир таржимон (хушовоз санъаткор: хоҳ ўзаро тадбирлар, хоҳ хориждаги тадбирлар бўлсин, гитара, пианино чалиб қўшиқ айтганига кўп бора гувоҳ бўлганмиз) укамиз Аъзам ОБИД яқинда 42 ёшини қаршилади. Аъзамжон ўзбек адабиётини хорижда тарғиб қилишда ёхуд хориж адабиётини ўзбек ўқувчиларига таништиришда нафақат таржимон ёки ташаббускор, балки шу билан бирга, қатор назмий ва насрий тўпламларнинг чоп этилишида ҳомий, хайркор ижодкор ҳисобланади. Шу маънода мен Аъзамжоннинг бу ҳимматларини ХХ аср боши маърифатпарвар, фидойи адиблари Фитрат, Чўлпон, Абдуллар Қодирий, Абдулла Авлоний, Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхон кабиларнинг фаолиятига ўхшатаман. Қуйида Аъзамжоннинг мен билган ва менда бор бўлган шеърий тўплами, насрий ва насмий таржима (менда йўқ бўлган яна қанча таржима китоблари борлигини биламан) китобларининг баъзиларини ФБдош дўстлар эътиборига ҳавола қилар эканман, Уни бундан кейин ҳам ҳаётда ва ижодда юқорида тилга олган маърифатпарвар, фидойи адибларимизнинг руҳи қўлласин дейман!..