www.navoigarden.com: ютуқ ва муаммолар (“Ишонч” газетаси)

Бундан етти йил аввал Ўэбекистон Миллий университети ўзбек филологияси факултети қошида «Ёш таржимонлар клуби» очилганди. Йиғилишларда университет ўқитувчилари, хорижий тиллардан хабардор талаба ва ижодкорлар ҳам иштирок зтиб, таржима асарлар муҳокама қилинар, аъзоларга амалий машгулотлар тақсимланарди. Клубнинг фаол аьзоларидан бири —[…]

“Илонбалиқ” – танишув китоби (“Ҳуррият” газетаси)

Адабиётимизнинг йирик вакилларидан бири Абдулҳамид Чўлпон “Улуғ ҳиндий” мақоласида Шарқ ва Ғарб адабиётини ўзаро туташуви жоизлигини таъкидлаган эди. Зотан, бир вақтлар Гёте ҳам шу фикрда бўлган. Бинобарин, у Шарқ мумтоз шоирларини ўзига устоз санаган. Бугунги кунга келиб Чўлпон ҳамда Гёте[…]

“Илонбалиқ” (Fish and snake) халқаро антологияси

Қадимги замонларда “шеър” деганда мўъжиза тушунилган. Лекин вақт шундай жиловсиз шамолки, ҳар қандай қадриятнинг ранг-жилосини юлқиб, учириб кетаверади. Туркий халқларнинг буюк шоири Алишер Навоий шеър айтишни, бугунги ибора билан айтганда, супер инсонлар амали, дейди: Улким, чу жаҳон хилқатин оғоз этти,[…]

Олтин гул («Китоб дунёси», 2007 йил, май-июнь)

Аъзамжон Обидов ўзига хос ижодкорлардан. Унинг шеърлари, ўзбек шоир ва ёзувчилари ижодидан инглиз тилига ўгирган таржималари фақат ўзбек адабий жамоатчилиги томонидангина эмас, ўзбек тили билан шуғулланувчи хорижлик олимлар томонидан ҳам эътироф этилган. — Аъзамжон, ўзбек адабиётининг дунё миқёсига чиқиши учун[…]

“Қуш тили” тилсимлари («Ёшлик» журнали, 3-сон)

“Қуш тили” асрлардан асрларга ўтиб келаётган энг қадимги ибора ҳисобланади. Маълумки, улуғ шоир Алишер Навоий болалик чоғларидаёқ Шайх Фаридиддин Аттор қаламига мансуб “Мантиқ ут-тайр” достонини ёд олган ва сўнгги нафасгача шу дурдона асар ҳаяжони билан яшаган. Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарини[…]

Ишқ маликаси билан учрашув («Бекажон» газетаси, 23.03.2006)

Ҳиндистон сафари мен учун чинакамига мўъжиза бўлди. То ҳануз ўша кунлар шукуҳи билан яшаяпман. Бу фақат дунёнинг етти мўъжизаларидан бири, севги ва вафо қасри Тож Маҳалга бўлган ташрифимиз учун эмас, балки 1947 йилдан кейин Ҳиндистонда ўтказилаётган II энг катта Халқаро[…]

“Қуш тили” (The language of the birds) халқаро антологияси

Яқинда бир учрашувда Африканинг Нигерия давлатидан келган ҳамкасбим ўзбекистонлик киши билан илк бор кўришаётгани, аммо бу юрт ҳақида қачонлардир қайсидир китобда ўқигани, хусусан, ўзбекларнинг “кўпкари”си тўғрисидаги ҳикоя унинг хотирасида ҳамон сақланиб турганини тўлқинланиб гапириб берди. Ўша сафар асносида Нью-Жерсидаги Рован[…]

Вивьен Пламб (Австралия)

Шоира, ҳикоянавис, драматург, 1955 йилда Австралияда туғилган. Айни пайтда Янги Зеландияда яшайди. У 1993 йилда “Муҳаббат ришталари” асари учун Брюс Мейсон Драматурглар мукофотига, “Тушида японча гапирадиган аёл” деб номланган биринчи ҳикоялар тўплами учун эса Хюберт Чарч мукофотига сазовор бўлган. Унинг[…]

Паскал Петит (Франция/Англия)

Паскал Петит Парижда туғилган, болалик ва ёшлик йиллари Францияда ва Уелсда кечган. Ҳозир Лондонда яшайди. Унинг учта тўплами ва иккита шеърий памфлетлари чоп этилган. 2004 йилда у Келажак шоираси деб тан олинган. Унинг икки тўплами “Ҳайвонот боғи асосчиси” (Серен, 2001),[…]

Кристофер Меррил (АҚШ)

Тўртта шеърий тўплами эълон қилинган. “Олмос сув”, “Оловни кузатиш” тўпламлари учун Америка шоирлар Академиясининг Питер И. В. Лаван номидаги ёш ижодкорлар мукофотига сазовор бўлган. К. Меррил “Унутилган забон”, “Замонавий адабиёт ва турлар”, “Олисдан ва яқиндан: Жоржия Окиф икона сифатида” каби[…]