Чет эллик шоир ва ёзувчилар билан турли учрашувларда, уйларимизда глобал муаммолар, дунё сиёсати ҳақида ҳам гурунглашдик.
Бундан буён жаҳон ижод аҳли янада яқинлашиши, алмашув дастурларига кўпроқ ва кенгроқ очилмоғи лозим, деган фикрда якдилмиз. Ҳамма “уникал” дея таърифлаётган бизнинг резиденция дастуримиз ҳам келаси йилдан янада катталашади!