Камина митти кўприк бўлдим холос

Камина митти кўприк бўлдим холос, аслида бу мустақил резиденция дастуримизнинг ғоят катта муваффақиятини таъминлаган сизлардир!
Фақат бу дастуримиз кенгайиши, албатта давом этмоғи шарт!
Қаҳрамонларим – дуогўй ота-онам, жигарларим, оилам, курсдошларим, мезбон оилалар, шаҳар ва чекка қишлоқлардаги унутилмас тадбир ташкилотчилари, икки ҳафта ёнимизда “баракалла!” дея қўллаб турган ҳамма-ҳамма дўстларим – сизлар дунёни яхшироқ томонга ўзгартирдингиз! Яхшиям борсизлар!
Беш қитъадан келганлар-у уларнинг дўст-у ёрлари, дастуримизда қатнашган юртдошларимизнинг бари сизларни олқишламоқда! Аллоҳ сизларни асрасин, энг яхши ниятларингизга етказиб, рози бўлсин!
Бизни зимдан кузатганлар, ичидан зил-зил кетганлар, адабиёт ва санъатимизнинг сохта тарғиботчилари-ю бепарво-беғамлар, сизларгаям инсоф берсин! Илоё сизлар ҳам яхшиликларга очилинг, халқ пулини совуришни бас қилиб, элимизга илҳом, келажакка умид берувчи уникал лойиҳаларни қувватлашга ўтинг!