Кеча ёруғ бир кун бўлди. Яхшигина жуфт топган ёлғиз қизини қизғанибми, бошқа важданми,, икки ойки тўшакка михланган қадрдон қўшним, болаларимни ўзиникидай авайлаб катта қилишга эринмай кўмаклашган, сафардалигимда митти уйимга кўз-қулоқ, кечки сайрлардаги суҳбатдошим, 75 ни қоралаган Люба хола ўрнидан қўзғалиб,, деразадан қараб турганига кўзим тушди эрталаб; касал бўлса, ҳеч одамни кўргиси келмасди; қўлимни кўтарганча у билан қуюқ саломлашдим, майин жилмайиб, қўл силкиб қолди. Ҳалима Аҳмад, Uktamoy Khaldarova билан Baxtiniso Mahmudovaни йўқладик. Форумдалигида ҳеч иситмаси чиқмабди. Тоғлар ва ўртоқлар қуршовида , гурунгларда очилар экан, уни ёлғизлатмаётганлар барака топишсин! Кечроқ Гулнора Рахмонова уй-галереясига келиб, роса билганимизча бош оғриғига даво изладик. Ҳалима опа кунига 8 литр сув ичишни, Ўктамой опа табиий гиёҳларни, камина уни кўз теккан чамалаб, “чорқул”ни ўқиб, ўзига куф-суф дам солиб юришни эслатдик. Опамиз анча жонланиб, очилиб кетди. Хуллас, бир-биримизнинг ҳолимиздан иложи борича хабар олиб, кунларимизни, қалбларимизни нурлантираверайлик!