Ассалому алайкум, Хуршид ака! Бу Форумга мени ҳам таклиф этишган. Мен бораман, инша Аллоҳ! Илтимос, сиз ҳам боринг, журъатли сўз айтиб келинг, ўринни яна журъатсизларга бўшатиб, мулоқот имконини қўлдан бермайлик, ёшлар сизни, бизни кутмоқда!
“Жамиятдаги Ёзувчи ўрнини ва Шахснинг тирилишини истамайдиган амалдорлар ҳали-ҳануз Президентнинг шундоқ ёнгинасида, унга маслаҳатлар бериб, давраларда қўр тўкиб ўтиришибди. Бундай шахслар Президент билан зиёлилар учрашувини ташкил этиш пайтида асл башараларини кўрсатиб, тадбирга асосан соқов ва кар ижодкорларнигина таклиф этиб, сўз айтишга журъати ва фикри бор Шахслар иштирокини қатағон этишди.”