Кетмайлик!
Осон эмас: иш топиш, бола-чақа боқиш, орзу ҳавасни чеклаш… аммо кетмасликнинг иложи бор! Тўғри, жуда, жуда қийин бўлади, фақат бошни баланд тутиб, янгича ғоялар, таклифлар киритиб, бор еримиздан, мавжуд имкониятимиздан тўлиқ фойдаланиб, ниятимизни тўғри қилиб, нафсимизни тийиб, қонунга суяниб, она Ватанда кўкариш, юксалиш йўлига ўтайлик! Миллионларимизни тўхтатайлик, шаҳару қишлоқларимизга йигитларимиз қайтсин! Еримиз кенг ахир! Фарзандларимиз бағримизда яйраб, униб-ўссин! Осон бўлмайди ҳеч, фақат иш излаб чет элларга гуруҳ-гуруҳ бўлиб кетмайлик! Кетмайлик!