Мард бўлинг, ҳақгўйнинг олинг ёнини!
Эшикни ланг очинг, ҳибсхоналар!
Болам деб ҳовучлаб турар жонини
Сабру истиҳола қилган оналар…
Ҳеч кимса рост сўз деб бўлмасин увол,
Ортидан куймасин ҳеч ким оввора,
Сочлари ғамдайин оппоқ шу аёл
Онам деб тасаввур этинг бир бора…
Умид ҳадя этинг халққа ҳамиша,
Эшикни ланг очинг, ҳибсхоналар!
Ҳаққа ишонар-у қилар андиша,
Икки жаҳонда ҳам қўрқмас оналар!