Қизиқ, бир чорасиз колхозчи қизини оддийгина ҳамшираликка ишга жойлаш учун «кўкида» пора талаб қилишаётганини айтиб турган бир паллада фалон прокурорнинг ўғлини товламачилик учун қидирувга беришибди. «Илгари замонларда» ким мазахўрак бўлган эса, ҳеч йўқ Московда сарой ё мулки бўлгани аён бўлмоқда. Менинг ҳам Москва, Дубай, Швейцария, Латвия, АҚШ, Австралия, Жанубий Америка ва бошқа чет мамлакатларда мулкларим, йўғ-эй, ўнлаб, юзлаб дўстларим, қайга борсам, “уйим сеники ҳам” дегувчи азиз инсонларим бор. Мулк эмас, дўст орттирайлик, ўртоқлар! Ва ё мулкдор бўлсак, четга ташимайлик, шу ерда инновацион корхоналар очиб, четдаги юртдошларимизни юртга олиб келишни ўйлайлик!