Швейцариялик Франц Ҳолерни Тошкентга олиб келган Гёте институтига, китобини ўзбек тилида чиқарган Ҳафиза Қўчқорова, Фурқатжон, Шуҳратхон опа, Баҳодир Каримга минг раҳмат! Ўзбекистонга чет эллик ёзувчи ҳар ҳафта келаётгани йўқ, ўзбек ёзувчи-шоири ҳам чет элга чиқишни асосан тушида кўради. Бундай адабий тадбирларда зал ёшу кекса ўзбек шоир ва ёзувчилари билан лиқ тўлса қани! Хорижлик адиблар билан мулоқот ижодкор шахсини ўстиради. Ижод аҳли фаолроқ, дадилроқ, илғорроқ бўлмаса, давлатнинг ё раиснинг эътиборидан умидвор, ҳашаки, бўшанг, сершубҳа қаламкашу аламкашга айланиши ҳеч гапмас, Худо асрасин!