Ким билади чет элда ундан кўра кўпроқ ва хўброқ ўқилаётган ўзбек ёзувчисини; ким билади ундан ўтказиб бир неча тилда равон ёадиган ўзбек адибини; ким билади дунёга Навоий, Машраб, Чўлпон, Қодирий, Erkin A’zam сингари улуғларимизни таништирган таржимонни; ким билади Pahlavon Sodiq, Xayrullo Fayz, Rustam Qobil, Ibrat Jumaboyev каби талантли журналистларнинг камтарин устозини? Дунёга чиқишни кўзлаган ёш қаламкашлар, мана сизга ибрат ва яхши маънодаги тақлид манбаи; Ўзбекистонга туристларни жалб этишни ўйлаганлар, мана сизга тайёр Адабиёт Элчиси; чет элдаги ўзбек ёзувчилари билан суҳбатлашаман, асарларини босаман дея ният қилган Kitob Dunyosi, “Жаҳон адабиёти” каби адабиёт тарғиботчилари, сайтлар, ноширлар, мана сиз излаган суҳбатдош, бебаҳо адиб! Ўзбегим, бундай инсонларга эшигинггина эмас, қалбингни, бағрингни очмаслигинг уят! Умрингиз узун, юзингиз ёруғ, қувончингиз мўл, ижодингиз баракали, қаламингиз янада ўткир бўлсин, устоз Абдулҳамид Исмоил!
Belated Happy Birthday, my dear Hamid Ismailov!