Наманган қоқ марказидаги бу тор кўчаларда ( биз жинкўча дердик) болалигим излари, ширин хотираларим бор. Бу нуроний онахонлар қўрқиб рўза тутиладиган йилларда раҳматли бувижонимга рамазонда ҳар кун саҳар девор тақиллатиб, бир чимдим насиба улашишган. Яна бир суратдаги қари беҳи тагида, сув ёқасида Муҳаммаджон билан самимий шеърлар ёзганмиз. Номонгон момолари-ю боболари дуосидан яйраб кетади одам!