Ҳой, битирувчи адабиётчилар! Дипломни қўлтиқлаб, албатта мактабга, газетага, радиога боришингиз, қоғозлар ичига кўмилиб, қон босимингиз ошиб, жиғибийрон яшашингиз шартмас. Чет элга ўқишга кетсангиз, қайтиб келиб, шу элни кўтаришни ният қилинг. Ўзимиздаги фирмалар, чет эл ташкилотлари, хусусий сектор учун ҳам яхши тилчилар, жамоатчилар, офис-менежерлар, таржимонлар керак. Қийшайиб-қимтиниб бир четда илимилиқ қолиб кетманг. Элнинг олдида кўрсам дейман сизни. Шеърим, эртагим нима бўлади деманг, фаолроқ бўлсангиз, ижодга бемалол улгурасиз. Баланд дорни кўзлайверинг, АЭС директори, ракета заводи хўжайини, ҳеч йўқ элчи, вазир, раис бўлинг! Рўза тутинг, энг яхши истакларингизни сўраб-сўраб олинг, Яратган ортиғи билан беради! Ҳозирча уфқда ҳеч ким кўринмаётир. Ё мен бошқа ёққами қараяпман?