Шукруллло домла, Жамол Камол, Evril Turon, Гулчеҳра Нуруллаева кабиларни ТВ, радиога чиқаришмади, деб жиғибийрон бўлишдан кўра, улуғларимиздан тез-тез хабар олиб турсак савоблироқ. Давлат ОАВларида чиқмаса, мустақилларини очишга, ижтимоий тармоқ, Ютуб, Мувер.уз ва ҳ.лардан фойдаланишга ким ҳалақит беряпти? ТВда чиқариб, ёшларга бир нарсани танитиб бўлмайди, бу ТВ дастурлари бир марта кўрсатилиб, минг йиллик архивдан ўрин олади, ҳозиргиларнинг кўпи “онлайн”га. айланган. Ҳар доим альтернатив йўллар бор! Асабингизни асранг! Адабиётнинг чин жонкуярлари, адабий тадбирлардаги бўш ўринларни, ҳувиллаган уй-музейларини тўлдирсангиз, қишлоғингиз, шаҳрингиздаги ойдинларимизни иккита иссиқ нон олиб, суҳбатига борсангиз, адабиётга кўпроқ ҳисса қўшган бўласиз!