Ўқувчилик йилларимиз Номонгонда иккита “патриот” бўлса, биттаси шу бола эди. Чўнтагимизда бир сўм бўлмаганда, унинг антиқа кармонида 100 сўми бўларди, чунки “Булбулча”да ишлаб, ойлик оларди. Наврўз, Орзу фондлари билан чалғимай, одамларнинг дарду армонларини билиб-билмай елкасига олиб, ҳақ-ҳуқуқларини тиклайман, деб ҳадеб жон куйдириш ўрнига ўша ўқувчилигимиздаги марожнийхонасини давом эттирганда, гоҳида бизгаям Тошканга дунёдаги энг, энг мазали музқаймоқдан жўнатиб турган бўларди 🙂 “Булбулча”дай гавжум, файзли жойни ҳали ҳеч кўрганим йўқ, тўғриси. Тўғри йўлидан адаштирмасин; умринг узун, ҳаётинг ширин, оиланг тинч, туғилган кунинг муборак бўлсин, Илҳомжон Олимжонович Қосимов!