Бунча сағир бу дунё,
Ортиб қолар жимжилоқ.
Кўпми кўнгли бутун ё
Онг ичинда жинчироқ?
Жим кезаман, юзйиллик
Ғиштбинолар шашқатор,
Балки ҳаёт изчиллик,
Шаффофликдан барқарор.
Бирдан олам ўзгарур,
Сўзинг борми бошқача?
Эшикни оч! Кўзга нур,
Тушсин илм бошгача!
Юракни черт! Уммонга
Ҳайрат-ла боқ бу кеча.
Шуур ичра иймонга
Очилгайму дарича?
Кўкка учар ҳасратим,
Лек менгамас сустлашиш!
Бу дунёнинг лаззати –
Аллоҳ билан дўстлашиш!