На гўзал у, эркин ва озод!

Бу сиймонинг кўзларига боқ:
Ул ҳадикми, ғурур ё зарда?
Мармар ичра юраги уйғоқ,
Тортмиш тоза руҳига парда!
Жонида бор умид эртага,
Қара, унинг кўзида фарёд.
Хаёлини ўраб пардага
На гўзал у, эркин ва озод!