Кеча Гулнора Рахмонова ва Нигора Умарова билан Ҳалима Аҳмадни йўқлаб борсак, узоқ вилоятга кимнидир кўришга кетибди. Ҳозир Чорсуда Абдукаюм акадан хабар олиш учун шошилган Шермурод Субхонни учратдим. Нафақадаги опа-акаларимиз иссиқ уйдан чиқиб, адабий тадбирларга файз киритишса, қувонмай бўладими? Оқибат борлиги учунам яшамай кўринг-чи! Айтганча, Бахтинисо Ҳалима опага атайин Туркиядан олиб келган совғасини Гулнора опага бериб қўйдим, эртага сафардан қайтса, шу омонат баҳона кўришишади. Ҳой ухлаётганлар, уйғонинг, кўришиб турайлик!