“Ўтган кунлар” инглиз тилида қачон чоп этилади?

Дўстлар, аслиятдан инглиз тилига таржима қилинган “Ўтган кунлар”нинг чоп этилишига ўз ҳиссангизни қўшинг! Бу лойиҳа фақат китоб чоп этиш билан боғлиқ эмас, у ўзбек адабиёти, маданияти ва санъатини оригинал усулда дунёга намойиш этишни кўзлайди. Бу ишни аслида Ўзбекистондаги энг асосий вазифаси шу фаолият билан шуғулланиши лозим бўлган ташкилотлар, ижодий уюшмалар ё жамғармалар эмас, оддий бир америкалик таржимон ўз зиммасига олган. Ўзи нимадир иш қилаётгани умуман билинмаётган, сизу биз тўлаган солиқларни ҳуда-беҳуда сарфлаётган ҳукуматга қарашли ва уни кўр-кўрона қувватловчи барча уюшмалар, бирлашмалар ва ташкилотларни тарқатиб юбориб, уларнинг ўрнига мустақил адабий, маданий марказлар фаолиятига кенг йўл очиш энг савобли ва халқимизга жуда фойдали иш бўлган бўларди!